18:45 / 10.04.2018
5 941

Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган ўзбек аёли фош этилди

Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган ўзбек аёли фош этилди
Турмушимизнинг гўзал ва фаровон бўлиши йўлида ҳамда фарзандларимизнинг келгусида баркамол инсон бўлиб вояга етишида беминнат хизмат қилиб, юртимизда қадр топаётган опа-сингилларимиз талайгина. Аммо, Яратганнинг гўзал хилқати номига доғ тушириб, жиноят кўчасига кирган айрим хотин-қизларни кўриб, уларга нисбатан нафратинг ортади.

Қўшкўпир туманида яшовчи Х.Ноилани ҳам ана шундай инсон нафратига лойиқ десак муболаға бўлмайди. Чунки, у Хоразм вилоятида яшовчи бир неча ёш қизларни 2017 йил апрель ойида алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларнинг Абу-Даби шаҳрига чақиртириб олган. Уларни қарийб тўққиз ой давомида, яъни 2017 йилнинг декабрь ойига қадар турли эркаклар билан пул эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган. Ўз ватандошларидан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиб келган.

Жирканч иллатлари орқали миллатимиз томирига болта ураётган, инсон қадридан пулни баланд қўядиган бундай шахсларни аниқлаш ва уларнинг қилмишига яраша қонун олдида жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг асосий вазифаларидан биридир. Хоразм ИИБ томонидан олиб борилган махсус тадбирлар натижасида Х.Ноиланинг ҳам қилмишлари фош этилди,деб ёзади ЎзА.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абу-Дабида қизларни фоҳишаликка мажбурлаган ўзбек аёли фош этилди