
Шаҳзода Гарри ва актриса Меган Маркл ўзларининг никоҳ тўйларига Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни таклиф қилишмади. Буни шаҳзоданинг вакили ҳам тасдиқлаган, деб ёзади Kun.uz.
“Ҳазратия олиялари ҳукумати билан бу қарор бўйича маслаҳатлашув ўтказилган. Қарорни қироллик хонадони қабул қилди”, деб айтган манба ва ҳам британиялик, ҳам хорижий сиёсатчиларни тўйга таклиф қилмасликка қарор қилинганини қўшимча қилган.
Никоҳнинг ўзи 19 май куни Виндзор саройидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида бўлиб ўтади. Никоҳда бутун қироллик оиласи, Меганнинг ота-онаси ва бошқа меҳмонлар иштирок этадилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар