
Шу ҳақда Россиянинг Европа кенгашидаги вакили Владимир Чижов расман маълум қилди. Унинг айтишича, расмий Москва башарти Америка тарафидан Сурияга навбатдаги ҳужумлар амалга оширилса, яна бу ҳужум туфайли Россия фуқаролари жабр кўрса, оқибати жуда ёмон бўлади. Россия ҳужумларга қарши жавоб йўллашга мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 10 апрел куни Америка президенти Дональд Трамп Сурия ҳарбийларини Шарқий Гутадаги Дума шаҳри аҳолиси устига кимёвий моддаларга асосланган бомбалар ёғдирганликда айблаб, ўнлаб фуқаролар ҳалок бўлганини баён қилган ва бир кеча-кундуз давомида Сурияга ракета ҳужумлари ташкил этилишини айтганди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар