12:05 / 11.04.2018
6 525

ОАВ АҚШ ва Россиянинг Суриядаги қуроли ҳақида маълумот берди

ОАВ АҚШ ва Россиянинг Суриядаги қуроли ҳақида маълумот берди
National Interest журналида АҚШ ва Россия Сурияда ҳарбий можаро кескинлашса, қўллаши мумкин бўлган қурол турлари ҳақида маълумот берилди.

Журнал маълумотларига кўра, АҚШ турли объектларга ҳужум учун «Томагавк» ва AGM-86С қанотли ракеталари, шунингдек, Lockheed/Boeing F-22 Raptor бешинчи авлоддаги кўп нишонли қирувчи ва Northrop B-2 Spirit стратегик бомбардимончисидан фойдаланиши мумкин.

Таъкидланишича, Россия арсеналида Ту-95 ва Ту-160 стратегик бомбардимончиларида бўлган Х-101 қанотли ракеталари, ҳамда «Калибр» қанотли ракеталари бор.

National Interest ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб Россия Олий иқтисодиёт марказидаги халқаро ҳарбий-сиёсий ва ҳарбий-иқтисодий муаммолар сектори раҳбари Василий Кашинга мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, агарда америкалик ҳарбийлар Россия армияси кучларига зарба берса, унда уруш бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ АҚШ ва Россиянинг Суриядаги қуроли ҳақида маълумот берди