08:30 / 12.04.2018
5 870

Канадалик врач аёллар сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишида ўзи бекитиқча донорлик қилган…

Канадалик врач аёллар сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишида ўзи бекитиқча донорлик қилган…
Доктор Норман Барвин (Norman Barwin) устидан 11 киши судга жамоавий шикоят аризасини тақдим этди. Айтишларича, уларнинг барчасини ота-онаси сунъий йўл билан ёруғ дунёга келтирган экан. Ажабланарлиси, шикоят қилганларнинг барчасига доктор Норман Барвин биологик ота ҳисобланади. Сабаби, ўз даврида сунъий тарзда ҳомиладор бўлишни истаб мурожаат этган аёл мижозларга бекитиқча йўл билан унинг ўзи донорлик қилган. Ҳаммалари ДНК тестидан ўтиш натижасида ҳозирги оталари аслида ўгай эканини, ҳақиқий ота айнан Норман эканини аниқлашди.

Судга мурожаат этиш фикри Диксонлар оиласидан чиқди. Улар 2016 йили қизи Ребеккага қараб туриб, негадир доктор Норман Барвинга ўхшашини пайқаб қолишган. Шу заҳоти ДНК тести топширишган. Адашишмабди. Ребекканинг биологик отаси Барвин бўлиб чиқди. Ребекка бу воқеадан кейин яна ўн киши билан учрашиб, улар туғишган ака-опа, ука-сингил эканини билиб олди. Сўнгра биргалашиб доктор устидан шикоят аризаси тақдим этишди.

Айни вақтда доктор Норман Барвин ишдан ҳайдалган. Яқин орада суд жараёни бошланишини кутмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадалик врач аёллар сунъий йўл билан ҳомиладор бўлишида ўзи бекитиқча донорлик қилган…