date
views 7 456

Xонанда тўйда меҳмонлардан бири билан рақс тушишдан бош тортгани учун отиб ўлдирилди… (видео)

Xонанда тўйда меҳмонлардан бири билан рақс тушишдан бош тортгани учун отиб ўлдирилди… (видео)
Фожиа Покистоннинг Синд вилоятига қарашли Ларкана шаҳрида содир бўлди. «Синдху» тахаллуси билан машҳур 24 ёшли хонанда қиз Самини Самун ҳомиладор бўлишига қарамай, тўй кечасида қўшиқ куйлаётганди. Меҳмон эркаклардан бири қўшиқ айтишни тўхтатиб у билан бирга рақс тушишни талаб қилди. Хонанда бу талабни бажаришдан бош тортди. Шунда эркак ўша ернинг ўзида ҳофизани отиб ташлади.

Полициячилар қотилни қўлга олишган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
[media=https://youtu.be/8_1SFZaITgc]

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Xонанда тўйда меҳмонлардан бири билан рақс тушишдан бош тортгани учун отиб ўлдирилди… (видео)