
Мексиканинг Охинага шаҳрида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири томонидан лотереяда ютиб олинган Nissan Micra автомобили ерга кўмиб қўйилди. Ўйин шартларига кўра, машина ғолибнинг меросхўрларига 50 йилдан сўнг берилади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Лотерея ҳар йили бўлиб ўтадиган El IV Reencuentro Ojinaguense фестивали ташкилотчилари томонидан ўтказилган. Якунлар қилинганидан сўнг автомобиль суратлар, авлодларга хатлар ва бошқа турли-туман нарсалар билан тўлдирилган. Кейин автокран ёрдамида бетон чуқурга туширлган ва ёпиб ташланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар