АҚШ президенти Дональд Трамп Америка, Британия ва Франция ҳарбийлари томонидан Сурияга берилган авиазарбалар юзасидан фикр билдирди, дея хабар бермоқда Дарё.
«Кеча оқшом зарбалар идеал даражада берилди. Франция ва Буюк Британияга уларнинг донолиги ва ҳарбий қудрати учун раҳмат. Бор имкониятдан энг яхши натижа кўрсатилди. Миссия бажарилди!», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Трампнинг қўшимча қилишича, у «яқин вақт ичида мамлакат тарихидаги энг яхшиси айланадиган» Америка армияси билан фахрланади.
14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги бир неча нишонга авиазарбалар берди; таъкидлашларича, нишонга олинган объектлар Суриянинг кимёвий қурол дастури учун ишларди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 71 та қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, Сурия томон 100 дан зиёд ракета ва бошқарилувчи бомбалар учирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади