
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг фикрича, Қўшма Штатлар Яқин Шарқ ва Африка шимолида «дипломатик ўйинда» муваффақиятсизликка эришди ҳамда хатти-ҳаракатнинг янги моделига ўтди - «тўхтовсиз қўрқитиш ва санкциялар». Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида айтиб ўтди.
«Афсуски, АҚШ биз билан дипломатик ўйин учун имконият топа олмай ва Яқин Шарқ ҳамда Африка шимолида ҳам ўз дипломатик ўйинида муваффақиятсизликка учраб, афтидан, Б режага ўтди: тўхтовсиз қўрқитиш, санкцияларга», - дея айтиб ўтди Захарова.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг бундай хатти-ҳаракати – бу катта стратегиясининг бир қисми.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Европа давлатларидан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар сонини эшитгач ғазабга мингани хабар қилинганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.