17:15 / 17.04.2018
5 032

Кучли шамол ўғриларни ўлжасиз қолдирди (видео)

Кучли шамол ўғриларни ўлжасиз қолдирди (видео)
Буюк Британиянинг Дройсленд шаҳрида эсган кучли шамол ўғриларни ўлжасидан айирди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Мазкур воқеа акс этган видеони Катта Манчестер графлиги полицияси ошкор этди. Ўғрилик 17 мартда бўлиб ўтган. Жиноятчи шериги билан бирга туристик агентлиги ходимини қўрқитиб, нақд пулларни тортиб олган.

Жиноятчилардан бири шошилганча, пулни чўнтагига яширишга ҳаракат қилган. Бироқ кучли шамол эсиши оқибатида ерга сочилган пуллар ҳар томонга учиб кетган. Ўғри эса пулни териб олмай, воқеа жойидан қочиб кетган.

Полиция мазкур видеода акс этган жиноятчиларни танийдиган, воқеага гувоҳ бўлган одам бўлса, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идорасига хабар беришни илтимос қилган. Ушбу видеони қуйидаги ҲАВОЛА орқали кўришингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кучли шамол ўғриларни ўлжасиз қолдирди (видео)