
Ижтимоий тармоқларда Бошқирдистондаги мактаблардан бирига қилинган ҳужумдан кейин воқеа жойи акс этган видео жойлаштирилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Видеода мактаб биносидан ташқарига олиб чиқилган болалар, ёнғинни ўчириш учун етиб ўт ўчириш машиналарини кўриш мумкин. Видео муаллифи воқеага “Мактабимиз ёняпти. Ҳамма ваҳимада, жудаям қўрқинчли”, деб изоҳ берган.
Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида коррекцион синфда таълим олувчи 17 ёшли ўқувчи йигит синфдоши ва ўқитувчисига пичоқ билан ҳужум қилган. Шундан кейин синфга ёнувчи суюқликни қуйиб, ўт қўйган ва ўзига ўзи пичоқ урган. Ҳодисадан қўрқиб кетган ўқувчи қизлардан бири деразадан сакрамоқчи бўлди.
Ёнғин майдони бир квадрат метрни ташкил этди. Ўсмир йигит қўлга олинди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган уч ўқувчи ва ўқитувчи касалхонага ётқизилди. Мазкур ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси 17 ёшли ўсмир ва яна бир неча кишига нисбатан жиноий иш қўзғатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар