Эрон ҳукумати халқаро транзакцияларни амалга оширишда доллардан еврога ўтишга қарор қилди. Ушбу қарор 18 апрелда Эрон вазирлар маҳкамаси йиғилишида қабул қилинган.
Ҳукумат қарори барча вазирликлар, давлат ташкилотлари ва компаниялари ўз ҳисоботлари, ахборот ва молиявий маълумотларида доллар ўрнига еврони қўллашлари кераклигини англатади. Эрон марказий банки энди риалнинг еврога нисбатан курсини белгилаши керак бўлади.
Ушбу қарор айнан нима билан боғлангани маълум қилинмаган. Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу чора ҳукуматнинг айирбошлаш курсларини бошқариш ва арзонлашиб кетган миллий валюта – риални қўллаб-қувватлашга ҳаракатлари ортида қабул қилинган.
Эрон риали 2017 йил сентябридан эркин савдоларда ўз қийматининг ярмини йўқотган. Бунга эса АҚШ томонидан янги санкциялар киритилишидан хавотирлар ҳам сабаб бўлган.
10 апрелда Эрон ҳукумати мамлакатда ягона айирбошлаш курси (1 долларга 42 минг риал) киритилишини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди