
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Швейцарияда учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда NBC News хабарига асосан Кун нашри маълум қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, икки етакчи ўзаро учрашув ўтказиши мумкин бўлган жойлар орасида Пекин, Пхеньян ва Улан-Батор тилга олинган. Бироқ, бу шаҳарларнинг бари хавфсизлик нуқтаи назаридан рад этилди.
Манбаларнинг иддао этишича, АҚШ расмий шахслари учрашув учун нейтрал жойни, масалан Европани танлашмоқчи.
Шу билан бирга, икки мамлакат вакиллари якуний қарорни ҳали қабул қилмагани айтилмоқда. Аммо, Швейцария энг мақбул вариантлар орасида етакчилик қиляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин шахсан суҳбатлашгани рад этилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар