15:35 / 19.04.2018
4 078

Сурияда курдлар 11 сентябрь терактига алоқадор германиялик экстремистни қўлга олди

Сурияда курдлар 11 сентябрь терактига алоқадор германиялик экстремистни қўлга олди
АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги терактларни режалаштиришда қатнашган, асли суриялик бўлган Германия фуқароси Сурияда қўлга олинди. Бу ҳақда AFP курд қўмондонига таяниб хабар берди, деб ёзади «Daryo».

«Муҳаммад Ҳайдар Заммар Сурия шимолида курд хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинди, ҳозир у сўроқ қилинмоқда», — деди у.

2001 йил 11 сентябрь куни «Ал-Қоида» гуруҳининг 19 террорчиси АҚШда тўртта йўловчи самолётини қўлга олган, улардан иккитасини Жаҳон савдо маркази минораларига йўналтирган эди. Учинчи самолётни террорчилар Вашингтон ташқарисидаги Пентагон биносига қараб учирган, тўртинчи самолёт ҳам Америка пойтахти томонга йўналтирилган, аммо Пенсильвания штатидаги Шанксвилл шаҳри яқинига қулаган эди.

Терактлар натижасида 2977 киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда курдлар 11 сентябрь терактига алоқадор германиялик экстремистни қўлга олди