15:04 / 20.04.2018
3 810

Дональд Трамп учун янги президент лимузини сотиб олинди

Дональд Трамп учун янги президент лимузини сотиб олинди
АҚШ Maxфий хизмати Дональд Трамп учун янги президент лимузинини қабул қилиб олди, деб ёзади «Дарё». The Beast («Маҳлуқ») номи билан ҳам машҳур бўлган Cadillac яқин орада омма олдида кўриниш беради.

«Биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб, автомобилни мижозга топширдик», — деди Cadillac собиқ раҳбари Йохан де Найссен.

Президент қўриқлов хизмати вакили аниқлик киритишича, айни вақтда президент лимузинини меъёрига етказиш ишлари олиб борилмоқда. У жорий йил ёз охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Жорий авлод лимузини жамоатчилик олдида 2009 йил январида — Барак Обаманинг инаугурацияси чоғида намоён бўлган эди. Ушбу лимузин GMC TopKick юк «араваси» асосига қурилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп учун янги президент лимузини сотиб олинди