22:25 / 20.04.2018
4 705

Сергей Лавров: "100 фоиз аниқлик билан айтаманки, Россия ва АҚШ ўртасида уруш содир бўлмайди"

Сергей Лавров: "100 фоиз аниқлик билан айтаманки, Россия ва АҚШ ўртасида уруш содир бўлмайди"
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ пезиденти Дональд Трамп, шунингдек, икки мамлакат ҳарбийлари жанговар қарама-қаршиликлар юзага келишига 100 фоиз йўл қўймайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилган.

«Жанговар қарама-қаршиликлар борасидаги масалага келадиган бўлсак, менинг 100 фоиз ишончим комилки президент Путин ҳамда Трамп, шунингдек, ҳарбийлар бунга йўл қўймайди. Улар ҳар қалай ўз халқи томонидан сайланган етакчилардир, улар тинчлик ва осойишталик борасида халқ олдида жавобгар», — дейди Лавров.

Аввалроқ, вазир BBC’га берган интервьюсида Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар «совуқ уруш» давридагидан ҳам кескинроқ эканлигини маълум қилганди.

Апрель ойининг ўрталарида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқдаги вазият жуда ёмон эканлигини, у «халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид уйғотаётганини» айтганди.

Манбa: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сергей Лавров: "100 фоиз аниқлик билан айтаманки, Россия ва АҚШ ўртасида уруш содир бўлмайди"