Зимбабвенинг Little Makololo миллий боғида сайёҳлар томонидан уч шернинг филчага ҳамласи тасвирга олинди. Ролик YouTube’да жойлаштирилган.
Воқеа гувоҳи бўлган сайёҳлардан бирининг айтишича, филча шерни кўриб, ўкириб уни қўритмоқчи бўлган, бироқ бу йиртқични чўчита олмаган. У филча устига сакраб, уни ерга қулатган.
“Филча ҳар қанақасига оёққа туриб олишга уринарди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмасди. Кейин яна иккита шер қўшилди. Йиртқичлар ўз ҳаёти учун 3 соат курашган филчани ўлдирмоқчи бўлганларини кузатиш жуда аянчли эди”, деб айтган сайёҳ.
Орада катта фил келиб йиртқичларни ҳайдаб юбормоқчи бўлган, бироқ йиртқичлар барибир “ниятлари”га етиб, филчани ўлжа қилишган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди