
Тадқиқотлар Суданда 2008 йили топилган метеорит устида ташкил этилганди. Ичида олмослар жамланмаси бор экан. Ҳисоб-китоблар бу олмослар 4, 5 миллиард йиллик тарихга эга эканини кўрсатди. Олмосларнинг ўзи эса бир нечта кристаллардан ташкил топган. Улар ўта кучли босим остида пайдо бўлган.
Мутахассислар электрон микроскопларни ишга солган ҳолда метеорит таркибида олмосдан ташқари яна хромит, фосфат, темир-никелли сульфидлар ҳам мавжудлигига гувоҳ бўлишди. Уларнинг қурилиши ва морфологияси 200 гигапаскалли қувватга эга босим таъсирида ташкил топган.
Бу денгиз сатҳидаги атмосфера босимидан 200 минг маротаба кучлидир. Сабаби, ер остидаги олмослар атиги 4, 5 гигапаскалли қувватга эга босим таъсирида пайдо бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар