13:19 / 22.04.2018
5 757

Қозоғистонда 17 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган микроавтобус ағдарилди, қурбонлар бор

Қозоғистонда 17 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган микроавтобус ағдарилди, қурбонлар бор
Ҳодиса жойидан кадр: Tengrinews
Қозоғистоннинг Жамбул вилояти, Кордай туманидан ўтувчи «Ғарбий Европа — Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 205 километрида 21 апрель, соат 07:40 да «Олмаота-Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган, давлат рақами 048 АХЗ/13 бўлган Мерседеc Sprinter микроавтобуси тош уюмига урилиб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ ахборот хизмати хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Микроавтобусда 19 киши бўлиб, уларнинг 17 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон, бир нафари Қозоғистон фуқароси.

Жароҳатланганларнинг барчаси ўзбекистонлик бўлиб, Жамбул вилоятининг Кордай тумани марказий касалхонасига жойлаштирилди.

ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар:
Ш.Мадатов, 1977 йилда туғилган;
А. Тешабаев, 1971 йилда туғилган.

Ҳалок бўлганларнинг жасади Кордай тумани марказий касалхонасида сақланмоқда.

ЙТҲ оқибатида жабрланганлар:
М. Нурпеисов, 1965 йилда туғилган;
И. Жамалов, 1971 йилда туғилган;
А. Ҳакимов, 1969 йилда туғилган;
Б. Калмурзаев, 1994 йилда туғилган;
Э. Ҳусанов, 1986 йилда туғилган;
Х. Давронов, 1976 йилда туғилган;
А. Мадатов, 1968 йилда туғилган;
Д. Мадатов, 1981 йилда туғилган.

Ўзбекистон ФВВ «Тезкор рақамлари»: (+998 71) 147-10-50;
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси: (+7 727) 291-06-44.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 17 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган микроавтобус ағдарилди, қурбонлар бор