
Таиландда осмондан номаълум жисм йўлда кетаётган автомобиллардан бирининг олдига тушди. Ушбу ҳолатнинг машина регистратори томонидан олинган видеоси YouTube’да жойлаштирилган.
Таъкидланишича, воқеа 18 апрелда Патхумтхани вилоятида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳайдовчи вақтида тўхташга улгуриб қолган. У машинадан чиқиб, қолган ҳайдовчиларни воқеадан огоҳлантирган.
Осмондан нима тушгани номаълум. Тахмин қилинишича, йўлга тушган жисм яқин орада портлаган цемент резервуар қопқоғи бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар