date
views 4 981

Саудия Арабистонида умра зиёратчиларининг автобуси ёниб кетди

Саудия Арабистонида умра зиёратчиларининг автобуси ёниб кетди
23 апрель куни Саудия Арабистонида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида тўрт нафар Буюк Британиялик зиёратчи ҳалок бўлган, ўн икки нафари жароҳатланган. Бу ҳақда Бирлашган араб амирликларидаги WAM ахборот агентлиги хабарига таяниб Sof.uz нашри маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 18 нафар йўловчи бўлган автобус бензин ташувчи автомобил билан тўқнашиб, ёниб кетган. Британияликлар кичик ҳаж зиёрати – Умрани бажариб, мусулмонлар учун муқаддас шаҳар Маккадан Мадинага кетаётган эдилар.

Ҳалокат Маккадан 50 километр узоқликда содир бўлган. Икки эркак ва икки аёл, шунингдек, бензин ташувчи автомобил ҳайдовчиси ҳам қурбон бўлган. Яраланганлар орасида кичик бола ҳам бор.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонида умра зиёратчиларининг автобуси ёниб кетди