Эсингизда бўлса, яқинда Покистоннинг Ларкан шаҳрида юз берган фожиа ҳақида маълумот бергандик. Фожиа ҳофиза Симона Самуннинг ўлдирилиши билан боғлиқ эди. Аниқроғи, у ҳомиладорлиги сабабли тўйда ўтирган ҳолда ашула айтаётганди. Меҳмонлардан бирига бу иши ёқмади. У ҳофизадан ўрнидан туриш ва бирга рақс тушишни талаб қила бошлади. Ҳофиза талабини рад этгач, талабгорнинг ёнидаги бир дўсти ҳофизага қарата тўппончадан ўқ узди. Симона Самун шу жойнинг ўзида жон берди.
Қарангки, полициячилар бу ерга етиб келишган. Лекин қотилларни безовта қилишмаган. Аксинча, ҳофиза билан тўйда хизмат қилган машшоқларни қамаб қўйган ва тўйда ишлаб топган пулларини тортиб олган.
Бундан норози бўлган Ларканликлар эса кўплашиб полиция маҳкамаси биноси ёнига келишди-ю, ўтирган ҳолда норозилик акцияси ўтказа бошлашди. Уларнинг талаби битта. Қотилларни қамоққа олиш ва қилмишига яраша жазо тайинлашдан иборат эди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, аҳоли вакиллари интернетдаги ижтимоий сайтларда шу ҳақдаги ҳақиқатни чоп эта бошлади. Улар сафига ёзувчи Ойша Сарварий қўшилди. У ҳам Ларканда аёлларни ахлат ўрнида ҳам кўрмасликлари, аёл қанчалар разолат ботқоғига ботиб кетганини ўз битикларида кўрсатиб берди. Шунинг натижасида марҳуманинг тарафдорлари кўпайгандан кўпайди.
— Мен полициячиларнинг икки қотилга қандай муносабат юритганини ўз кўзларим билан кўрдим, — дейди марҳум ҳофизанинг эри Ошиқ Али. — Гўё улар жиноятчи, қотил эмас, аксинча бообрў одамлар каби ҳурмат-иззатда бўлишди…
Ёзувчи Ойша Сарварийнинг фикрича, ҳукумат раҳбарлари бундай жиноятларни шафқатсизларча жазолашга ўтиши лозим. Акс ҳолда охири вой бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди