15:54 / 24.04.2018
4 220

Масжидда таэквондо ўргатиляпти

Масжидда таэквондо ўргатиляпти
Туркиянинг Эдирна шаҳридаги масжидлардан биринида имомнинг ташаббуси билан таэквондо машғулотлари йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда “Анадолу” агентлигининг хабарига асосан Азон нашри.

Шаҳардаги асосан лўлилар истиқомат қиладиган Манзилохир маҳалласи носоз муҳити билан танилган. Мазкур маҳаллада жойлаган “Муродия” масжиди имоми Эркан Ўзтопрак болаларнинг ёмон йўлларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида таэквондо машғулотлари, математика, ахлоқ ва дин дарсларини йўлга қўйди. Машғулотлар ҳафтада беш кун, шом ва хуфтон намозлари оралиғида, дарслар эса шанба куни бўлиб ўтмоқда. Имомнинг айтишича, ушбу ташаббусга маҳаллада 12 ёшли бир боланинг отиб ўлдирилиши туртки берган.

“Болалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишни мақсад қилдик. Машғулотлар учун жой қидириб тополмадик, шундан кейин масжиднинг ўзида ўтказишга қарор қилдик”, – дейди Эркан Ўзтопрак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Масжидда таэквондо ўргатиляпти