13:55 / 26.04.2018
5 568

Орамизда яшайдиган сеҳргарлар

Орамизда яшайдиган сеҳргарлар
Ҳар куни, ҳар соат ва ҳатто ҳар дақиқада Ер юзида эзгулик борлигига кишини ишонтирувчи таъсирли воқеалар бўлиб туради. Аммо биз бу мўъжизаларни гоҳида кўрмай қоламиз…

Орзулар ушалади
Ливерпулда ўн яшар болакай Леон Эшворт онаси билан супермаркетда айланиб юриб, ажойиб бахмал пандани кўриб қолди ва шунчаки беэътибор ўтиб кета олмади. Лекин онаси кейинроқ, пуллари кўп бўлганда пандани сотиб олишга ваъда берди.

Леон пандани бошқа биров сотиб олиб кетади деб қўрқди. Шунинг учун қути топиб, ичига пандани яширди ва қути юзасига таъсирли сўзларни ёзиб қўйди. Дўкон ходимлари яширилган “хазина”га дуч келишгач, болакайга орзусидаги пандани совға қилишга қарор қилишди.

Мушуклар учун мини-бошпана
Япониянинг “Ferrari Corporation” компанияси дайди мушукларга бошпана берадиган бўлди. Жониворлар энди офисда яшашади, ходимлар эса уларни боқишиб, ғамхўрлик қилишади.

Компания офисдан шунчаки мини-бошпана яратишгани йўқ. Компания эгалари агар ходимлар офисларига бошпанасиз жониворларни олиб киришса, беш иенадан тўлашади. Пировардида, мушуклар уйли бўлади, “Ferrari Corporation” компанияси офисларидаги одамлар эса камроқ асабийлашиб, иш унумдорлиги ошади.

Яхшилик қилсанг, яшир, яхшилик кўрсанг, ошир
Полициячи Брайан Бусселл уйларидан мажбуран кўчириб чиқарилган икки болали аёлга ёрдам берди. Бечораларнинг яшашга жойлари йўқ эди. Шунда онаизор полицияга мурожаат этди. Бусселл аёлни тинглади ва ёрдамини аямади — аввалига энг зарур буюмларни сотиб олиб берди ва меҳмонхона пулини тўлади. Кейин эса янги турар-жой топишга кўмак берди.

Полициячи бу ишлари ҳақида ҳеч кимга миқ этмади. Лекин миннатдор аёл бу ҳақда “Facebook”даги постига ёзди. Шундан сўнг Брайан Бусселлнинг куйинчаклиги ҳақида кўпчилик билди.

Қурувчи кўппак
Шифохона ходимининг айтишича, маҳаллий таъмирловчиларга ит ёрдам бераркан. Ит керакли асбоб-ускуналарни келтириб беради. Бунинг учун итга махсус костюм ҳам тайёрлаб беришган. Қолаверса, кўппакнинг бошига худди чинакам қурувчилардек каска ҳам кийдириб қўйишган. Илгари кўппак бошпанасиз эди, эндиликда унинг иши ва силаб-сийпалаб эркалайдиган дўстлари бор.

Гепардлар халоскори
Хизер Туки Африкадаги “Ге-пард­лар резервацияси”дан гепард боласини олиш учун 5000 Британия фунтини сарфлади. Ахир у ерда жониворлар бой мижозлар учун ўлжага айланиши мумкин.

Хизер гепардларни қутқариш учун маблағ йиғишни ташкиллаштирди. Натижада “Резервация”дан барча гепард болаларини сотиб олиб, уларни қўриқхоналарга жўнатишга муваффақ бўлинди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Орамизда яшайдиган сеҳргарлар