13:27 / 27.04.2018
4 271

Тарихий учрашув: Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашди

Тарихий учрашув: Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашди
Фото:«Reuters»
Бугун, 27 апрель куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Пханмунжондаги чегара пунктида Корея саммитини бошладилар. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Музокаралар давомида икки корейс давлати етакчилари алоқаларни яхшилаш, тинчлик ва бирлашиш истиқболларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин демаркация линиясида учрашдилар. Улар бир-бирлари билан жуда дўстона мулоқот қилганлар. Шундан сўнг Ким Чен Ин икки Кореяни бўлиб турувчи чизиқдан ўтиб, Жанубий Корея тупроғига қадам қўйган илк Шимолий Корея етакчисига айланди.

Учрашувлар аввалида Ким Чен Ин музокараларнинг ижобий якунидан умид қилган. Ўз навбатида Мун Чжэ Ин КХДР раҳбарининг демаркация чизиғидан кесиб ўтишини тинчлик рамзи дея баҳолаган.

Аввалроқ Шимолий Корея ядро синовларини тўхтатгани ҳақида эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тарихий учрашув: Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарлари учрашди