Қозоғистоннинг Актау ва Қўриқ портлари АҚШ учун очилди. Энди мазкур давлат улардан Россияни айланиб ўтган ҳолда ўз юкларини Афғонистонга муқобил йўналиш орқали етказишда фойдалана олади.
Шу бўйича тегишли келишув яқин кунлар ичида Президент Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланиши кутилаяпти. Эслатиб ўтамиз, бу ҳужжат мартда мазкур давлат Сенати томонидан тасдиқланган эди.
АҚШ таклифи бўйича Афғонистонга махсус юклар транзити Каспий денгизи орқали Грузия ва Озарбайжондан ўтиб Қозоғистонга етиб келади. Кейин темир йўл транспорти ёрдамида Ўзбекистондан Афғонистонга олиб борилади.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абраҳмановнинг айтишича, келишув Афғонистонда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилаётган стратегик шерик бўлган АҚШ билан республиканинг туб манфаатларидан келиб чиққан ҳолда имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь ойида Нурсултон Назарбоев АҚШга расмий ташриф билан бориб, АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашганди. Ўшанда у АҚШ билан муносабатлар стратегик шерикликнинг янги даражасига кўтарилганини таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди