08:05 / 28.04.2018
3 303

КХДР ва Жанубий Корея нималар ҳақида келишиб олди?

КХДР ва Жанубий Корея нималар ҳақида келишиб олди?
Жанубий Корея ва КХДР муносабатларни яхшилайди. Бу ҳақда Корея Республикаси ҳамда Шимолий Корея етакчилари саммити якунлари бўйича қўшма декларацияда айтилган.

"Шимол ва Жануб муносабатларни тўла ва кенг кўламли яхшилаш ҳамда ривожлантиришга эришишга ҳаракат қилади ва шу тариқа бўлажак қўшма фаровонлик ҳамда бирлашувни яқинлаштиради", - дея аниқлик киритилади ҳужжатда.

Шунингдек, КХДР ва Жанубий Корея май ойида генераллар даражасида ҳарбий масалаларга ечим топиш бўйича алоқаларни йўлга қўйиш учун музокаралар ўтказади.

"Жануб ва Шимол икки томон ўртасидаги ҳарбий масалаларни батафсил ҳал этиш учун ҳарбий йўналиш бўйича музокараларни кўпроқ ўтказишга келишиб олди. Жумладан, бу мудофаа вазирлари иштирокида рўй беради. Май ойи давомида генераллар даражасида ҳарбий музокаралар мўлжалланмоқда", - дея таъкидланган ҳужжатда.

Фото: Reuters
Бундан ташқари, КХДР ва Жанубий Корея ишонч ўрнатилгани сари қуролларни босқичма-босқич қисқартиришга келишиб олди.

"Жануб ва Шимол ҳарбий кескинлик пасайиб боргани сайин қуролларни босқичма-босқич қисқартиришга келишиб олди. Бу ҳарбий соҳада ўзаро ишонч ўрнатилиши учун керак", - дейилган ҳужжатда.

Фото: Reuters
Шунингдек, янгиликлардан бири – КХДР ва Жанубий Корея бир бирига қарши душманлик кайфиятидаги ҳаракатларни тўхтатади. Улар қуруқликда, денгиз ва ҳавода ўзаро тўқнашувга сабаб бўлиши мумкин.

"Жануб ва Шимол Корея ярим оролда ҳарбий кескинликни пасайтириш учун қўшма саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Бу уруш таҳдидини йўқотиш учун керак", - дейилади ҳужжатда.

Фото: AFP
Бундан ташқари, КХДР ва Жанубий Корея ҳужум қилмаслик ва бир бирига қарши қуролли кучларни қўлламаслик тўғрисидаги келишувларни тасдиқлайди ҳамда уларга риоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяга ташриф вақтида Ким Чен Ин автомобилига 12 нафар югураётган қўриқчи ҳамроҳлик қилгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР ва Жанубий Корея нималар ҳақида келишиб олди?