date
views 4 418

Усома бин Ладенни топишда ёрдам берган шифокор қамоқдан қочишга уринди

Усома бин Ладенни топишда ёрдам берган шифокор қамоқдан қочишга уринди
АҚШ махсус хизматларига террорчи Усома бин Ладенни ўлдиришда ёрдам берган шифокор Шокил Афридий Покистоннинг Пешовар шаҳрида жойлашган қамоқхонадан бошқа ерга кўчирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабарига таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Айтилишича, собиқ шифокор қамоқдан қочишга ҳаракат қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп унинг озод қилинишига эришишга ваъда берган эди.

2011 йили Афридий сохта ном билан бин Ладен яширинган уйга кириб, вакцинация баҳонасида уйдаги одамларнинг ДНК намуналарини олган. Шу тариқа уйда «биринчи рақамли террорчи» яширингани тасдиқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Усома бин Ладенни топишда ёрдам берган шифокор қамоқдан қочишга уринди