
Фото: «Газета.ru»
Перуда археологлар қурбонликка келтирилган болалар дафн қилинган улкан қабрни аниқлади. Ундан тахминан 140 та скелет топилган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, топилма бугунги кунда маълум бўлган энг йирик қабр ҳисобланади. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб Дарё хабар берди.
5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва тахминан 18 ойлик бўлган 200 та лама тахминан 550 йил аввал ўлдирилган. Болалар Колумб маданиятигача ривожланган Чиму империясига тегишли бўлган. Болалар ва ҳайвонларда қовурғалар аралашиб кетган, суякларда кесилган излар кўриниб турибди. Улар билан бирга уч нафар катта ёшли киши, хусусан, бошидан оғир жароҳат олган икки нафар аёл ҳам кўмилган.
Қабрларни қуриб қолган балқич қатлами қоплаб олган эди. Қатлам кучли ёмғирлар оқибатида юз берган тошқинлар сабабли пайдо бўлгани тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар