date
views 5 483

Россия барбод бўлиши тахмин қилинди

Россия барбод бўлиши тахмин қилинди
Фото: Getty Images
Норвегиялик ёзувчи Эрика Фатланд Россия билан чегарадош бўлган 14 та давлатга борди. У буни «Чегара» китобини ёзиш мақсадида қилди, деб хабар бермоқда Berlingske нашри берган хабарга таяниб Кун нашри.

Фатланд Шимолий Кореядан Норвегияга йўл олган, унинг саёҳати 259 кун давом этди. У бу вақт давомида собиқ СССР республикалари ҳамон Россия таъсири остида яшаётгани ва мамлакат уларни қайтаришга ҳаракат қилаётгани ҳақидаги хулосага келган. «Россия аввал ўзининг бир қисми бўлган туманларни ҳар доим қайтаришга ҳаракат қилади. Россия Қозоғистон ва Беларусь каби давлатларни ўзиники деб ҳисоблайди», - дея ёзади у ўз китобида.

Ёзувчининг сўзларига кўра, Россия ва унинг қўшнилари ўртасидаги муносабатлар – катта аканинг кичик укалар билан муносабати, бу Норвегияга ҳам тегишли. Эриканинг ишонч билдиришича, Россия бу давлатлар ҳисобидан ўз ҳудудини янада кенгайтиришга ҳаракат қилади ва якунда барбод бўлади.

«Менинг фикримча, Россия барбод бўлмагунга қадар кенгайиб боради. Муддатлар ҳақида гапириш мушкул, бироқ 100 йилдан сўнг чегаралар ҳозиргидек кўринишда бўлмайди. Россия чегараси қисқаради», - деган Фартланд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия барбод бўлиши тахмин қилинди