09:35 / 29.04.2018
7 285

Санкт-Петербурглик йигит қайнонасига уйланиш учун хотини билан ажрашди

Санкт-Петербурглик йигит қайнонасига уйланиш учун хотини билан ажрашди
Санкт-Петербургда яшовчи 50 ёшли Вячеслав Жуков тўқсонинчи йилларда қотиллик жинояти содир этиши оқибатида қамалиб кетган. Уни 13 йил 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этишди. Эркак кўнглига тугди. Аниқроғи, турмадан чиққач, уйланишга қарор қилди. Омади чопган экан. Газеталарнинг бирида ўзига турмуш ўртоғи қидираётган аёл ҳақида ўқиб қолди. У Елена эди. Дарров мактуб йўллади. Елена ҳам уни узоқ кутдирмади. Жавоб мактубини ёзди. Кўрибсизки, Вячеслав турманинг ўзида Еленага уйланиб олди. Бу воқеа 2007 йили содир бўлганди. Орадан уч йил ўтгач, Еленанинг саъй-ҳаракатлари билан муддатидан олдин озодликка чиқди.

Еленанинг ҳикоя қилишича, турмадан чиққандан кейин Вячеслав кўп ичадиган, унга хиёнат қиладиган бўлди. Ишлашни хоҳламади. Уйга фоҳишаларни эргаштириб келаверди. Орада жанжал чиқди. Жанжалларнинг охири кўрина қолмади. Шундай қилиб, орадан 4-5 йил ўтиб Еленанинг ўзи ажрашиш ҳақида судга ариза берди.

Қарангки, ажрашгандан кейин Вячеслав қайнонаси Галинанинг квартирасига жойлашди. Маълум бўлишича, улар анчадан бери хуфиёна учрашиб юришган, турмуш қуриш учун Еленанинг ўз хоҳиши билан ажрашишини кутишган экан. Тез орада қайнона-куёв турмуш қуришди. Вячеслав янги рафиқасининг фамилиясига ҳам ўтиб олди.

— Устимдан кулишни хоҳлаганлар кулаверсин, — деди Вячеслав. — Қайнонам мендан анча катта. 73 ёшда. Лекин афсусланмайман. Биласизларми нега? Чунки мен 10 йил турмада ўтирдим. На уйим, на иш жойим бор эди. Мана, собиқ қайнонамга уйландим-у, ҳамма нарсага эга бўлдим. Иккита квартирам, қўшалоқ машинам, етарлича пулим бор. Ўз бизнесимни йўлга қўйдим. Кампир мени жонидан ортиқ севади. Мен учун керак бўлса жонини беради…

Расмий хабарларга қараганда, «ёш» «келин-куёв»лар улар учун фарзанд туғиб беришга рози бўладиган аёлни қидиришмоқда. Эвазига катта пул ваъда қилишяпти. Кўнгил экан-да!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербурглик йигит қайнонасига уйланиш учун хотини билан ажрашди