18:32 / 29.04.2018
4 095

Ким Чен Ин ядровий полигонни омма олдида йўқ қилишга ваъда берди

Ким Чен Ин ядровий полигонни омма олдида йўқ қилишга ваъда берди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин кореялараро саммитда Пхунгери ядровий полигони май ойида ёпилиши, уни йўқ қилиш жараёни омма олдида амалга оширилишига ваъда берди. Бу ҳақида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган брифингда Жанубий Корея президенти матбуот котиби Юн Ён Чаннинг сўзларига асосланиб, Yonhap'га таяниб Кун нашри хабар берди.

Ким Чен Ин журналистлар ва хавфсизлик соҳаси экспертларини КХДРга таклиф қилиши, улар полигон ёпилишини кузатишлари мумкинлигини айтди. У Шимолий Корея полигонларидаги объектлар яроқсиз ҳолатга келгани учун йўқ қилинишига доир тахминларни рад этди.

Жанубий Корея президенти вакилининг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчиси АҚШ билан тинчлик шартномаси имзоланган тақдирда, КХДРнинг ядровий қуролга эҳтиёжи қолмаслигини айтган.

"Одамлар менинг Жанубий Корея, Тинч океани ёки АҚШ томон ядровий қуролни ишга соладиган одам эмаслигимга гувоҳ бўлишади", - деган Ким Чен Ин.

"Америкаликлар билан ишончли муносабатларни йўлга қўймоқчи эканмиз ва улар ҳам бизга урушни тугатишни ваъда қилаётган экан, ядровий қурлга не ҳожат?", - қўшимча қилган у.

КХДР етакчиси Пхеньян 1950-1953 йиллардаги Корея уруши аянчли тарихи такрорланмаслиги тарафдори эканини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ядровий полигонни омма олдида йўқ қилишга ваъда берди