17:04 / 30.04.2018
5 816

Тўйига 3 кун қолганда босқинчилик қилиб қўлга тушган "куёв" (видео)

Тўйига 3 кун қолганда босқинчилик қилиб қўлга тушган "куёв" (видео)
Тунги соат тахминан 3:30 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонлардан бирига уч нафар номаълум шахслар қўролланган ва юзларини ниқоб билан беркитган ҳолда бостириб кирадилар.

Тошкент шаҳар ИИББ 102 хизмат рақам хизматига келиб тушган хабар аососида тергов тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борди.

"Уч нафар номаълум шахс юзларига ниқоб кийган ҳолда уй эгаси Аҳмедовага зўрлик ишлатиб, уни ўлдириш билан қўрқитаётган пайтда унинг турмуш ўртоғи Салаевга пневматик қўрол ишлатилган ҳолда уйда бўлган 3 млн 668 минг сўмлик товар моддий бойликни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинишган", - дейди Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи ўринбосари Муроджон Содиқов.

Жиноятчилар ўз ҳаракатларини пухта уйлаган режа асосида амалга оширишган, аммо улар хонадон атрофига ўрнатилган кузатув камерасини инобатга олмаган эди.

Гуруҳ аъзолари ёш бўлишига қарамай иккинчи маротаба жиноят содир этишмоқда. Илгари ҳам босқинчилик билан қўлга тушиб, жазони ўтаб қайтган Илҳом Иззатуллаевнинг озодликдаги ҳаёти 5 ойгина давом этди. Никоҳ тўйига 3 кун қолганда шерикларининг осон пул топиш таклифи унинг нафсини қитиқлади ва жиноят йўлига бошлади.

Босқинчилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳнинг 5 нафар аъзосига ҳукм ўқилди. Суд ҳукмига кўра Иззатуллаев Илҳомга 11 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам суд ҳукми билан 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Эътиборингизга ЎзМТРК ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани ҲАВОЛА этамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўйига 3 кун қолганда босқинчилик қилиб қўлга тушган "куёв" (видео)