11:36 / 01.05.2018
5 779

АҚШнинг бош душмани: “Россия ҳам, Хитой ҳам эмас”

АҚШнинг бош душмани: “Россия ҳам, Хитой ҳам эмас”
АҚШнинг бош душмани Россия ҳам, Хитой ҳам эмас, балки унинг қарзидир, деб ёзмоқда Kun.uz нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, Вашингтон борган сари техник дефольт томон қараб кетмоқда. Конгресснинг бюджет бошқармасининг охирги маълумотларига кўра, АҚШнинг фоиз юки ЯИМнинг 1,6 фоизини ташкил қилади, бу эса федерал даромаднинг 9,4 фоизига тенг. Бироқ 2022 йилда бу рақамлар мос равишда 2,7 ва 16 фоизни ташкил қилади. Мақола муаллифи бу сценарийни энг яхшиси деб ҳисобламоқда ва вазият бундан ҳам мушкулроқ бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Нашрнинг ёзишича, охирги ҳафталар ҳисобга олинса, Вашингтоннинг фоиз юки федерал даромаднинг 20 фоизини ҳам ташкил қилиши мумкин, бу эса америкаликлар қарзни тўлаш учун ҳар бешинчи долларидан воз кечишига тўғри келишини англатади.

Бу вазиятни ҳал қилишнинг икки йўли таклиф қилинмоқда: мажбурий харажатларни қисқартириш ёки солиқ тўловларини ошириш. Бироқ бу икки усул ҳам конгресс томонидан блокланади.

Нашрнинг таъкидлашича, ижтимоий харажатларни сақлаб қолишнинг ягона йўли дефицит ва қарзни инкор этиш ҳисобланади. Бундай вазиятда энг мақбул сценарий бўйича мажбурий мудофаа ва ижтимоий харажатлар сақланиб қолган ҳолда дефицит 2019 йилдан 2023 йилгача 30 фоизга ошади, 2018 йилдан 2028 йилгача эса 81 фоизгача ошиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон хойнаҳой АҚШнинг 1,2 трлн долларлик бондларига эга бўлган япониялик ва хитойлик кредиторлар ёрдамида қарзни реструктуризация қилади.

2018 йил мартида АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага – 21 трлн долларга етди. Қарз 2017 йил сентябридан 1 трлн долларга кўпайган. Жумладан, бу қарз Барак Обама президентлиги вақтида 2 баробарга кўпайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг бош душмани: “Россия ҳам, Хитой ҳам эмас”