date
views 4 345

Бразилиялик сёрфер 25 метрли тўлқинни жиловлаб, жаҳон рекордини ўрнатди (видео)

Бразилиялик сёрфер 25 метрли тўлқинни жиловлаб, жаҳон рекордини ўрнатди (видео)
Бразилиялик сёрфер Родриго Кокса қарийб 25 метрли тўлқинни жиловлаб, жаҳон рекорди соҳибига айланди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосан Дарё хабар берди.

2017 йилнинг ноябрь ойида Кокса Португалияда 24,38 метрли тўлқин устидан ўтган. Апрель ойининг охирида Жаҳон сёрфинг лигаси рекордни қайд этган. Сёрфер «Энг катта тўлқин» номинациясида ғолиб бўлган, шунингдек, янги жаҳон рекордчисига айланган.

Аввалги рекорд америкалик Гарретт Макнамарага тегишли бўлган, у 2011 йилда 23 метрли тўлқиннинг устидан ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилиялик сёрфер 25 метрли тўлқинни жиловлаб, жаҳон рекордини ўрнатди (видео)