Телеграм блокланганига қарши Москвада норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

  • 01 май 2018, 14:30
  • 2 130
  • Дунё
  • Телеграм блокланганига қарши Москвада норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда
    Россия пойтахти Москва шаҳрида минглаб одамлар телеграмни блоклашга қарши норозилик намойишларини ўтказишмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 16 апрелдан бошлаб мамлакатда телеграм мессенжерини блоклаш тартиби бошланган.

    Москвада бўлиб ўтаётган намойишда 7,5 минг киши иштирок этаётгани қайд этилди. Улар қўлларига ёзувли баннерларни кўтариб олишган. Пойтахт аҳолиси телеграм мессенжерини қўллаб-қуватлашларини таъкидлашмоқда.

    Намойиш иштирокчилари қоғоздан телеграм рамзи бўлган қушни ясаб атрофга учиришган. Полиция вазиятни назоратга олган бўлиб, намойишлар чоғида тартиб сақланган ва фуқаролар хавфсизлиги таъминланган.

    Телеграмни блоклаш бошланганидан сўнг, ушбу дастур давлат хавфсизлик хизматларига шифрланган хабарларга кириш ҳуқуқини берувчи суд қарорига риоя қилишдан бош тортган. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса зарурий ҳолат юзасидан айрим хабарларга кириши кераклигини таъкидламоқда. Дастурни блоклаш жараёнида"Roskomnadzor" давлат назорат пункти бошқа веб-сайтларга киришни тўхтатган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Телеграм блокланганига қарши Москвада норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда