11:26 / 02.05.2018
4 812

Мусулмонни ўйлантирган саволлар ёхуд «Бу ҳолат қачонгача давом этади?»

Мусулмонни ўйлантирган саволлар ёхуд «Бу ҳолат қачонгача давом этади?»
Бу суратлар сизга ҳам таниш. Камбағаллик, ночорлик, қолоқлик, жаҳолат.. Бундай манзараларни хоҳлаган мусулмон мамлакатингизда кўришингиз мумкин. Афғонистон, Ироқ, Яман, Бангладеш, Покистон.. яна бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Нега бундай манзара айнан мусулмон мамлакатларда? Нега айнан покликка, илмга, тинчликка, тараққиётга чақирадиган дин эгалари юртида? Нега бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам саодатли ҳаёт ваъда қилган Қуръон соҳиблари ўлкаларида?

Бу саволлар сизни ўйлантирмаяптими? Фикрингизни олмаяптими? Аянчли саволларни пайдо қилмаяптими?

Демак, биз - аждодлари шонли тарихга эга мусулмонлар қаердадир адашмаяпмизми? Ҳақ динимиз кўрсатмаларидан оғмаяпмизми? Унинг татбиқида йўлдан чиқмаяпмизми? Жиҳод деб даъво қилаётганимиз, сиёсат деб ўйлаётганимиз ҳолатларда мутлақо хато қилмаяпмизми? (Агар хато қилмаганимизда мамлакатлар хароб, халқлар ҳалок бўлмаётган бўларди!). Қиёматга қадар инсоният ҳидоятига гаров - рисолатни етказишда қадамимиз тоймаяптими?

Бу саволларга жавоб адашяпмиз, оғяпмиз, чиқяпмиз ва хато қиляпмиз шаклида бўлиши аниқ. Ана шу саволларга тўғри жавоблар топмас эканмиз, аҳволимиз шундай давом этиши, балки бунданда баттар бўлиши тайин.

Жавоблар бу ерда ёқа бўғишиб шарҳлар ёзишда, ғала-ғовур кўтариб ақллилик қилишда эмас, балки китоблар қатида, илм даргоҳлари бағрида ва уламолар ўгитларида мавжуд. Шундай экан, келинг китоб ўқийлик, илм ўрганайлик ва уламолар сўзига қулоқ тутайлик.

Нажот мана шунда!
Мубашшир Аҳмад

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмонни ўйлантирган саволлар ёхуд «Бу ҳолат қачонгача давом этади?»