
Бразилиянинг Сан-Паоло шаҳрида 20 қаватли осмонўпар бино ёнғин чиқиши оқибатида қулаб, вайрон бўлди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. 20 қаватли бинонинг биринчи қаватида ёнғин чиққан. Унинг ёнидаги бино ҳам ёнганига қарамай, қуламаган.
Бино қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, уч киши бедарак йўқолган. Уларнинг сони янада кўпайиши мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин вақтида одамлар уйнинг томига чиқиб, ёрдам сўраб бақиришган.
Мазкур бинода илгари федерал полиция бошқармаси жойлашган эди. Кейинчалик 50 га яқин оила яшаган. Қўшни бинода одамлар бўлганлиги, ёнғин чиқиш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар