
Чехиянинг “Злин” клуби дарвозабони Эденек Зламал маҳаллий чемпионат — “Младу-Болеслав” жамоасига қарши бўлган мусобақада дарвозани синдирди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Мазкур видео Youtube-каналига жойлаштирилди. Тўпни қайтариш учун сакраган Зламал елкаси билан штангага урилди. Шундан кейин дарвоза синиб кетди ва уни алмаштиришга тўғри келди.
“Злин” 1:0 ҳисобида “Младу-Болеслав” жамоасини мағлубиятга учратди. “Злин” мусобақа рўйхатида тўққизинчи, “Младу-Болеслав” эса ўн иккинчи ўринни эгаллади.
[media=https://youtu.be/wPrMz14hJbA] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар