Гонгконглик актёр Жеки Чан ўзининг ўткир сюжетли фильмлари, суперқаҳрамонлар образларини ажойиб тарзда ярата олиши натижасида миллионлаб мухлислар орттирган. Актёрнинг биттагина қизи Этта У Чжолинь эса яқинда отаси уни уйдан ҳайдаб солганини айтиб хафа бўлди. Ҳа, ҳақиқатан Жеки Чан уни уйдан ҳайдаб юборди.
Сабаби, у кечирилмас хатога йўл қўйди. Шундай машҳур ва миллионлар суюклисини шарманда қилди. Очиқ айтадиган бўлсак, қизи «лесбиянка» чиқиб қолди. Аниқроқ тушунтирилса, Чжолинь эркакка эмас, аёлга турмушга чиқишни маъқул кўраркан. Яъни, бир жинсли муносабатлар тарафдори экан. Шу одати устун келиб қиз канадалик модель қиз Энди Отом билан учрашиб юраркан. Келгусида никоҳдан ўтишга қарор қилишганмиш.
— Биз бир ойдан бери Отом билан кўприклар остида тунаяпмиз, — деди Чжолинь. — Ҳамма қариндошлардан ёрдам сўрадик. Ҳеч ким ёрдам бермади. Ёрдам бериш уёқда турсин, қайрилиб ҳам қарашмади…
Шу гапларининг ўзи Чжолинь худо урган бандага айланиб бўлганини кўрсатиб турибди. Айни вақтда ҳатто, насронийлар, бутпарастлар ҳам Жеки Чанга сабр тилаб, Чжолинни қарғашдан тийила олишмаяпти.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди