
Барселона полицияси Британияда «энг қидирилувчи» инсон деб аталувчи 41 ёшли Жейми Акурни қўлга олди. Бу ҳақда «Би-би-си»га таяниб Кун.уз хабар берди.
Амалиётга Буюк Британия Миллий криминал агентлиги, Лондон полицияси ва Испания Миллий полицияси ходимлари томонидан тайёргарлик кўрилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қуролланган ходимлари эркакни Барселонадаги тренажер зали ёнида жума, 4 май куни қўлга олишди, сўнг уни қамоққа жойлаштиришди.
Акур гиёҳванд моддаларни жуда катта кўламда етказиб беришни ташкил этишда гумонланмоқда. Эркакка нисбатан суриштирув ишлари 2016 йилда бошланди.
Айни дамда Акур Мадриддаги қамоқхонада келаси ҳафта ўтказиладиган суд мажлисини кутмоқда. Унда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.