08:32 / 08.05.2018
3 365

Хитойлик телебошловчига 13,5 млн долларлик жарима солинди

Хитойлик телебошловчига 13,5 млн долларлик жарима солинди
Хитой мутасадди идоралари фонд биржалари ҳақидаги оммавий кўрсатув бошловчиси Ляо Инцянни бозордаги фирибгарликлари учун 13,56 млн долларлик жаримага тортди. Бу ҳақда Хитойнинг қимматбаҳо қоғозлар устидан назорат қўмитасининг хабарига таяниб Кун нашри маълум қилди.

Телебошловчи Weibo ижтимоий тармоғи орқали 2015 йил мартидан ноябригача обуначиларига унга мақбул акцияларни сотиб олишни тавсия қилган. Акциялар нархи ошганда у ўз акцияларини сотувга қўйган ва шу тариқа даромад олган.

Қўмита Инцяннинг 6,7 млн доллар миқдоридаги ноқонуний даромадини мусодара қилган. Телебошловчига бошқа яна қандайдир жазо берилиши номаълум бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик телебошловчига 13,5 млн долларлик жарима солинди