
Олимларнинг ҳисоб-китоблари бўйича, экологияни ифлослантиришда сайёҳлик бизнеси муҳим рол ўйнамоқда. Чунки айнан сайёҳлар ҳавони турли заҳарли газлар билан ифлослантиришнинг 8 фоизига эгалик қилишмоқда. Худди шу масалада Сидней университети олимлари тадқиқот ҳам ташкил этишди.
Улар 2009 йилдан 2013 йилгача ҳавога тарқатилган газлар манзилини ўрганиб чиқишди. Натижа кутилганидек кечди. Ҳавони ифлослантиришда туризм ривожланган мамлакатларнинг роли юқори экан. Бунга кўра, олимлар ўзаро рейтинг ҳам тузиб чиқишди. Рейтингнинг биринчи поғонасини Америка, иккинчи поғонасини Хитой эгаллади. Уларнинг кетидан Ҳиндистон, Германия эргашди. Шу тўртта мамлакатдаги ички ва ташқи сайёҳлик бизнеси сабабли ҳаво янада кўпроқ заҳарланмоқда экан. Дунё кезиб чарчамас сайёҳлар организм учун жиддий зиён келтирадиган турли заҳарли газларни борган ерларида гўё эсдалик учун қолдириб кетишмоқда экан.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Индонезиядаги Бали оролига ташриф буюрувчи сайёҳлардан қолиб кетган ахлатлар ҳавога шу қадар кўп заҳарли газ тарата бошлаганки, ҳукумат раҳбарлари фавқулодда ҳолат эълон қилишга мажбур бўлишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг