10:24 / 10.05.2018
4 722

Дубай яна дунёни ҳайратга солади

Дубай яна дунёни ҳайратга солади
Фото: «NV.ua»
«DP World Cargospeed» ва «Virgin Hyperloop One» компанияси юкларни ташишга мўлжалланган тезкор «Hyperloop» капсула-поездини қуришга келишиб олди. Тахминларга кўра, янги капсуланинг тезлиги соатига 966 километрга тенг бўлади, деб хабар берди «Xabar.uz».

«Hyperloop» капсулалари ёрдамида юкларни ташиш тизими Дубай портидан бошқа шаҳарларга товарларни етказиб бериш қиймати ва муддатини қисқартиришга хизмат қилиши керак. «DP World Cargospeed» вакилларининг таъкидлашича, улар «юкларни парвоз тезлигида, бироқ автомобиль нархида бироз қимматроққа етказиб беришларига» ишонч билдирмоқда.

«Virgin Hyperloop One» вакили Роб Ллойднинг маълум қилишича, тўрт кун давомида юк машинасида ташилган товарлар 16 соатда манзилига этилади. Харажатлар эса 50 фоизга камаяди. Тизим 2025 йилга бориб ўз ишини бошлайди.

«Hyperloop» — бу 2012—2014 йилларда америкалик миллиардер Элон Маск томонидан таклиф этилган вакуум поезди лойиҳаси. Ушбу лойиҳага кўра, поездлар герметик труба орқали соатига 1220 километр тезликда ҳаракатланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай яна дунёни ҳайратга солади