date
views 6 444

Дунёдаги энг кучли сиёсий раҳбар ким?

Дунёдаги энг кучли сиёсий раҳбар ким?
Sputnik ва Франциянинг Ifop компанияси ўтказган сўровга кўра, айни дамда Владимир Путин ва Дональд Трамп дунёнинг энг кучли сиёсий раҳбарларидир.

Сўров натижаларидан маълум бўлишича, италияликларнинг 38%, Франция ва Германия аҳолисининг 34 %, Владимир Путинни айни дамда дунёдаги энг кучли раҳбар деб ҳисоблар экан.

Британияда худди шундай фикрда бўлганлар сони 26% ни ташкил қилган. Дональд Трамп фойдасига овоз берганлар сони 33%ни ташкил қилган.

АҚШда эса Владимир Путинни дунёнинг энг кучли раҳбари деб ҳисоблайдиганлар сони 23 % Дональд Трампни энг кучли раҳбар деб ҳисоблайдиганлар сони эса 43 %ни ташкил қилган.

Сўров Ifop компанияси томонидан 2018 йилнинг 22-27 март кунлари ўтказилди. Унда 18 ёшдан катта бўлган 5029 нафар киши иштирок этган. Сўралганлар мамлакат аҳолисини ёши, жинси ва турар жойи бўйича баравар тақдим этади. Сўровнинг умумий хатолик эҳтимоли 3,1 %ни, ишончлилик эҳтимоли 95 %ни ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг кучли сиёсий раҳбар ким?