16:02 / 10.05.2018
4 519

Чеченистон Владимир Путин учун кетма-кет учта муддат сўради

Чеченистон Владимир Путин учун кетма-кет учта муддат сўради
Фото: «РИА Новости»
Чеченистон парламенти давлат раҳбари ваколатларини кетма-кет иккитадан учта муддатгача узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади Дарё нашри «РИА Новости»га таяниб.

Унинг сўзларига кўра, бу масала парламент кенгаши мажлисида кўриб чиқилган. Даудовнинг фикрича, «тузатиш давлатнинг демократик асосларини камайтирмайди ва халққа ўз келажагини белгилаш имкониятини беради».

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров россияликлар давлат раҳбари ваколатларини икки муддатдан кўпроққа узайтириш ҳақида ўйлаши кераклигини айтган эди. «Халқ, Федерация кенгаши, Давлат думаси, бошқа давлат институтлари бундай қарорга ташаббускорлик қилиши ва уни қабул қилиши, имзо йиғиб, умумхалқ референдумига қўйиши керак. Ишончим комилки, пировардида буни ҳамма қўллаб-қувватлайди», — деган эди Рамзан Қодиров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чеченистон Владимир Путин учун кетма-кет учта муддат сўради