21:20 / 10.05.2018
4 185

Британияда шаҳзоданинг тўйи муносабати билан легодан қаср барпо этилди

Британияда шаҳзоданинг тўйи муносабати билан легодан қаср барпо этилди
Буюк Британияда қироллик оиласида кутилаётган никоҳ тўйи арафасида легодан қаср барпо этилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Хабарларга кўра, у тўй маросимининг макети ҳисобланади.

Шаҳзода Гарри ва унинг қаллиғи Меган Марклнинг никоҳ тўйи муносабати билан маросим бўлиб ўтадиган Виндзор қасри, лего доналаридан яратилди. Бу қироллик тўйининг миниатюра модели ҳисобланади. Лего қасрда тўй куни келадиган меҳмонлар жойлашуви ва келин-куёвнинг кириб келиш жараёни ҳам тасвирланган.

Ундаги ҳар бир деталь ва кўриниш тўй куни худди шу тарзда бўлиб ўтади. Қаср макетини яратиш учун 60 минг дона лего доналаридан фойдаланилган. Лойиҳа устида 11 та мутахассисдан иборат гуруҳ иш олиб борди. Жараён эса деярли бир ой давомэтди.

Эслатиб ўтамиз, тўй маросими 19 май куни Лондондан 5 км узоқликдаги Виндзор қалъасида бўлиб ўтади. Унга дунёнинг турли бурчакларидан 500 дан ортиқ меҳмон келиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда шаҳзоданинг тўйи муносабати билан легодан қаср барпо этилди