4 072
Петербургда сотувчилик қилган ўзбекистонлик аёл маҳсулотларни пули йўқларга текинга берган
Петербургдаги "Пятерочка" магазинида ишлаган ўзбекистонлик аёл камомадда гумон қилинмоқда — у магазиндаги маҳсулотларни текинга тарқатган ва бир қисмини ўз мақсади учун ишлатган. Бу ҳақда "Невские новости" портали хабарига таяниб Sof.uz нашри хабар берди.
Будапешт кўчасидаги савдо нуқтаси раҳбарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, аёл қариндошларига магазиндаги маҳсулотларни бериб юборганлигини билдирган.
Воқеа жойига келган участка нозири гумонланувчи — 42 ёшли Зера Б.дан тушунтириш хати олган.
Аёлнинг тушунтириш беришича, у маҳсулотларни қариндошларига эмас, нотаниш инсонларга раҳми келганидан бериб юборган. Кассир аёл 15 апрелдан 30 апрелгача нарса сотиб олишга пули йўқ қарияларга маҳсулотларни кассадан ўтказмасдан шундоғича текинга бериб келган.
У шунингдек, айрим озиқ-овқат маҳсулотларидан ўзи ҳам фойдаланганини билдирган.
Магазинда ҳозирда зарар миқдорини аниқлаш учун инвентаризация ўтказилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди