00:12 / 12.05.2018
4 263

Домодедово аэропортида ўзбекистонлик қиздан миллион рубллик тақинчоқларни олиб қўйди

Домодедово аэропортида ўзбекистонлик қиздан миллион рубллик тақинчоқларни олиб қўйди
Домодедово божхонаси ходимлари Дубайдан учиб келган 24 ёшли ўзбекистонлик қиздан қиймати бир миллион рублдан ортиқ турувчи заргарлик буюмларини мусодара қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Қиз яшил йўлакда тўхтатилган. Унинг қўл юки ичида Cartier узуги ва билагузуги ҳамда сирғалар бўлган.

«Ўзбекистон фуқароси бу тақинчоқларни унга дам олаётиб танишиб қолган бир йигит совға қилганини билдирди. Унинг айтишича, тақинчоқларнинг нархини билмайди, уларнинг ҳужжати ҳам йўқ бўлган», — дейилади хабарда.

Экспертларнинг аниқлашларича, заргарлик буюмлари 750-пробали оқ олтиндан тайёрланган бўлиб, бриллиантлар ўрнатилган. Уларнинг қиймати ички бозорда бир миллион 71 минг рублни ташкил этади.

Тақинчоқлар мусодара қилинди, қизга буюмларни декларациядан ўтказмаганлиги учун катта миқдорда жарима солинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Домодедово аэропортида ўзбекистонлик қиздан миллион рубллик тақинчоқларни олиб қўйди