22:01 / 12.05.2018
7 411

Дунёнинг энг бой одами: «Пул топишдан кўра, уларни сарфлаш қийин кечмоқда»

Дунёнинг энг бой одами: «Пул топишдан кўра, уларни сарфлаш қийин кечмоқда»
Фото: «Акчабар»
Бугунги кунда дунёнинг энг бадавлат инсони ҳисобланмиш «Amazon» асосчиси ва унинг раҳбари Жефф Безос ўз пулларини кўпайтириш ўрнига, сарфлаш қийинроқ кечаётганини маълум қилди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.

Миллиардер «Business Insider» нашрига берган интервьюсида бу қадар улкан молиявий ресурсга эгалик қилиш осон эмаслигини таъкидлади.

«Сиз шунча пулни кечки овқатга ишлатиб юбора олмайсиз», — дейди бизнесмен.

Унинг сўзларига қараганда, ушбу малбағларни самарали сарфлашнинг ягона йўли — бу «бошқа бизнесларга катта пул тикиши». Мисол сифатида Безос ўзининг хусусий «Blue Origin» аэрокосмик компаниясини келтириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Жефф Безос ушбу компания учун йилига 1 миллиард доллар сарфлайди.

«Узоқ муддатли «Blue Origin» миссиясига эга эканлигимдан жуда хурсандман, ўйлайманки, бу бутун инсоният цивилизацияси учун муҳим ҳисобланади», — дейди Безос.

Албатта, «Amazon» раҳбари ўз пулларини шахсий эҳтиёжлари ва кўнгилхушликлар учун ҳам сарфлайди. Яқинда у бутун оиласи билан Норвегияда ҳордиқ чиқариб келди. Яна 12 миллион долларни Вашинтондаги кошонасини таъмирлашга сарфлади.

Бундан ташқари Безос Манхеттендаги квартирасининг ижараси учун йилига 40 минг доллар ишлатса, шахсий самолётини парвоз қилишига 90 минг доллар харж қилади.

Бугунги кунда Жефф Безоснинг умумий бойлиги 131 миллиард доллардан ошиб кетган бўлиб, унинг 125 миллиарди «Amazon» акцияларига тегишли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой одами: «Пул топишдан кўра, уларни сарфлаш қийин кечмоқда»